Ўзбекистонда электроэнергия нархлари ошади

Дата: 13:41, 20-03-2014.

Тошкент. 20 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Молия вазирлиги электроэнергия учун янги тарифларни тасдиқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Унга кўра, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб жорий электроэнергия тарифлари ўртача 9,5 фоизга оширилади. “Аҳоли учун 1 кВт/соат электроэнергиянинг баҳоси 120 сўмдан 131 сўмга қадар оширилади”, - дейилади “Ўзбекэнерго” ДАК матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамизки, бундан илгари электроэнергия ҳақлари Ўзбекистонда 2013 йилнинг 1 октябрида оширилган эди. Ўшанда 1 кВт/соат электр токининг нархи 104,4 сўмдан 120 сўмгача (деярли 15%) ошган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: