Ўзбекистонда электрон кириши визалари учун консуллик йиғимлари миқдори очиқланди

Дата: 15:33, 08-01-2019.

Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда электрон кириши визалари учун консуллик йиғимлари миқдори очиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2019 йил 15 мартдан бошлаб 30 кунлик амал қилиш муддати бўлган электрон кириш визасининг қуйидаги турларини бериш тизимини жорий этиш: икки марталик, консуллик йиғими 35 АҚШ доллари миқдорида, кўп марталик, консуллик йиғими 50 АҚШ доллари миқдорида”, - дейилади Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида.

Сурат манбаи: http://flashnord.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: