Ўзбекистонда электрон пул ўтказиш тизимига 1,4 мингдан ошиқ почта алоқаси объектлари уланган

Дата: 12:21, 09-04-2014.

Тошкент. 9 апрель. ЎзТАГ – Бугунга келиб Ўзбекистонда электрон пул ўтказиш автоматлашган тизимига уланган почта алоқаси объектлари сони 1,4 мингдан ошди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон почтаси” компанияси сайтидаги маълумотларга кўра, улардан 1,2 мингтаси почта бўлимларидир. Солиштириш учун: ўтган 2013 йилда юқоридаги кўрсаткич 1,12 мингга тенг эди (шу жумладан, 939 почта бўлимлари).
“Ўзбекистон почтаси” жорий йилнинг январь-март ойларида почта бўлимларининг 309 операторини электрон пул ўтказиш автоматлашган тизимида ишлашга ўргатди. Шунингдек, уларга тизимда ишлаш учун тегишли рақамли электрон имзолар бериш малакалари ҳам ўргатилди.
Бугунги кунга қадар IFS халқаро тизими орқали Украина, Россия, Беларусь, Қозоғистон, Молдова, Озарбайжон, Арманистон ва Қирғизистон каби мамлакатлар билан пул ўтказишга доир келишувлар тузилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: