Ўзбекистонда электрон рақамли имзоларни рўйхатга олиш ягона маркази ташкил қилиш режалаштирилмоқда
Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати ва Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) электрон рақамли имзоларни рўйхатга олиш бўйича ягона марказни ташкил қилиш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Хужжат билан ўрнатиладиган янги тартибга мувофиқ, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва тижорат банклари томонидан кўрсатилаётган барча хизматлардан эркин фойдаланишга имкон берувчи электрон рақамли имзоларни бериш ягона электрон рақамли имзоларни рўйхатга олиш маркази – Давлат солиқ қўмитасининг Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан амалга оширилади”, – деб таъкидланади ДСҚ матбуот хизмати хабарида.
2016 йил 1 январга қадар янги марказ электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ягона идентификация ва авторизация тизимини ишга туширади, унинг тўхтовсиз ва барқарор ишлаши, шунингдек, ахборот хавфсизлигини ҳам таъминлайди.