Ўзбекистонда электрон тижорат муҳокамаси давом этмоқда

Дата: 14:44, 18-02-2016.

Тошкент. 18 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ҳукуматнинг “Ўзбекистон Республикасида Электрон тижорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қонун лойиҳаси Ягона давлат интерактив хизматлари портали my.gov.uzда жойлаштирилган.

Лойиҳа муҳокамасида истаган киши иштирок этиши мумкин. Бунинг учун порталда унча мураккаб бўлмаган рўйхатдан ўтишни амалга ошириш ва “Ишлаб чиқилаётган меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар сўров варағини” тўлдириш кифоя.

Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат қоидалари лойиҳаси “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ишлаб чиқилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: