Ўзбекистонда электрон тижорат транзакцияларини расмийлаштириш жараёнини соддалаштириш режалаштирилмоқда

Дата: 16:37, 15-10-2014.

Тошкент. 15 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси депутатлари “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририни тайёрламоқдалар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Қонуннинг янги таҳририда электрон тижорат субъектлари учун электрон хужжатларда электрон рақамли имзодан (ЭРИ) фойдаланиш бўйича қатъий талаб бекор қилиниши, бунинг ўрнига ЭРИнинг бир марталик идентификатори ёхуд шахсий имзо муқобилидан фойдаланиш имкониятини кўзда тутилмоқда. Бу электрон келишувларни расмийлаштириш жараёнини соддалаштириш ва банк пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда интернет тўлов механизмини жорий этишга имкон беради”, – деб қайд этишди Ўзбекистон Либерал-демократик партияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: