Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш давом этмоқда

Дата: 15:14, 12-12-2014.

Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш давом этмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қонунчилик палатасидан хабар қилишларича, хужжатни ишлаб чиқиш билан ишчи гуруҳи шуғулланмоқда. Гуруҳ томонидан электрон ҳукумат соҳасидаги жамоатчилик муносабатларини ҳуқуқий назорат қилишга доир хорижий тажриба ўрганиб чиқилган. Хусусан, Корея Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонуни, шунингдек, Россия, АҚШ, Европа мамлакатларининг қонунлари ўрганилган.

Қайд этиш керакки, бугунда республикада Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП), Миллий қонунчилик маълумотлари базаси, Солиқ тўловчи портали, вазирлик ва муассасалар сайтлари орқали кўрсатилаётган интерактив хизматлар каби тизимлар ишлаб турибди.

Ҳозирга келиб, ЯИДХП орқали жами 82,3 минг электрон хизматлар кўрсатилди, Call-марказ томонидан 40 минг қўнғироқлар қабул қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: