Ўзбекистонда “электрон ҳукумат” тизими ишини текшириш бўйича ишчи гуруҳи тузилди

Дата: 10:45, 30-12-2014.

Тошкент. 30 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда махсус ишчи гуруҳи тузилиб, у “электрон ҳукумат” (эҳ ) тизими ишини текшириш билан шуғулланади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Гуруҳнинг асосий мақсади Жанубий Корея тажрибаси асосида давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ фаолият функционал ва операцион жараёнларни танқидий таҳлил қилиш ва тизимли равишда қайта ташкил қилишдан иборат. Бу аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига хизмат қилишни тубдан яхшилашга имкон беради”, – деб таъкидашди “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази матбуот хизматида.

Бунда асосий эътибор давлат органлари томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тушаётган фуқаролар шикоят ва мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқмаслик ва сифатсиз кўриб чиқиш, тадбиркорлик субъектлари томонидан қўйилган масалаларни ҳал қилмаслик билан боғлиқ фактларга қаратилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: