Ўзбекистонда электротехника маҳсулотлари экспорт ҳажмини ошириш режалаштирилмоқда

Дата: 11:11, 04-11-2019.

Тошкент. 4 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда электротехника маҳсулотлари экспорт маҳсулотлари ҳажмини ошириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ҳукумат қарори билан 2019-2022 йилларда Электротехника саноатини жадал ривожлантириш дастури тасдиқланди. Дастурда электротехника маҳсулотлари ва маиший электр маҳсулотлариишлаб чиқиш ҳажмини ошириш, электротехника саноатида мис хом ашёсини экспорт қилиш ва қайта ишлаш ҳажмини оширишга қаратилган чора-тадбирлар кўзда тутилган", - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, қарорда мазкур маҳсулотлар ишлаб чиқаришни 2,7 баробар, экспортни 4,3 баробар, мисни қайта ишлашни 5 баробар оширишни назарда тутувчи мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланганлиги таъкидланди.

Сурат манбаи: uz.utro.news

Янгилик билан ўртоқлашиш: