Ўзбекистонда энди мажбурий сертификатлаш ҳар доим ҳам зарур эмас

Дата: 16:13, 02-07-2018.

Тошкент. 2 июл. ЎзТАГ – Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотига аъзо давлатларнинг аккредитациядан ўтган органлари томонидан мувофиқлик сертификатлари берилган, Ўзбекистонга олиб кирилаётган товарларга нисбатан мажбурий мувофиқлик сертификатлаштиришни амалга ошириш талаб этилмайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу янги меъёр Ўзбекистон президентининг 29 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган бўлиб, 1 сентябрдан кучга киради.

Шунингдек, ҳужжатда товарларнинг “эркин муомалага чиқариш (импорт)” режимига божхона расмийлаштируви учун товарларни давлат тилида мажбурий маркировка қилиш талаб этилмаслиги ҳам белгиланган.

Шу билан бирга, “божхона омбори” режимида олти ойдан кўп бўлган товарларнинг божхона расмийлаштирувида Ўзбекистон президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан божхона тўловлари юзасидан тақдим этилган имтиёзлар қўлланилмайди.

Сурат манбаи: https://minfin.com.ua/2014/12/10/5492314/

Янгилик билан ўртоқлашиш: