Ўзбекистонда энергия ва газни ҳисоблашнинг ягона тизимини жорий этиш тезлаштирилади

Дата: 17:52, 30-06-2017.

Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда энергия ва газни ҳисоблашнинг ягона тизимини жорий этиш тезлаштирилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон президентининг 27 июндаги электр энергияси ва табиий газни автоматик тарзда ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини амалиётга татбиқ этиш ишларини жадаллаштириш чоралари бўйича фармойишида кўзда тутилган. У давлат раҳбарининг “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ имзоланган.

Фармойишга мувофиқ, кўрсатилган таклифларни тайёрлаш бўйича ишчи комиссия ташкил этилмоқда. Унинг вазифаларига комиссия томонидан электр энергияси ва табиий газни автоматлаштирилган электрон ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини жорий этиш бўйича мавжуд бўлган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий параметрлар таҳлил қилинади, уни ягона тизимга бирлаштириш, амалга ошириш муддатларини аниқлаш кабилар киради.

Шунингдек, электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш асбоблари техник хусусиятлари, инфратузилмаси ҳамда автоматлаштирилган тизимлар, тегишли жиҳозлар ҳамда дастурий таъминот воситалари батафсил ўрганиб чиқилади.

Шундан кейин мутахассислар томонидан замонавий хорижий тажриба асосида ягона ҳуқуқий-техник талабларни тасдиқлаш, давлат стандартларига мос бўлган электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш автоматлаштирилган тизим ҳамда ташқи таъсирлардан юқори ҳимояланган ва ягона тизимга уланган ҳисоблагичлар бўйича таклифлар тайёрланиши зарур.

Шунингдек, техник шартлари бўйича замонавий электр энергия ва табиий газ ҳисоблагичлар ва уларга тегишли бўлган жиҳозларни  маҳаллийлаштириш дастури асосида ишлаб чиқариш масаласини ҳал қилиш, шунингдек дастурий таъминот воситалари бўйича хорижий шерикларни жалб этиш бўйича аниқ таклифлар киритилиши кутилмоқда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: