Ўзбекистонда энергоресурсларни тежаш бўйича кескин чоралар кўрилди

Дата: 16:32, 10-11-2017.

Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда энергоресурсларни тежаш бўйича кескин чоралар кўрилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон президентининг “Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.

Мазкур ҳужжат давлат раҳбарининг порталида жойлаштирилган.

Хусусан, 2018 йил 1 январдан маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва айрим хизматлар кўрсатувчи истеъмолчилар электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни ўсиб борувчи коэффициентлар ва тарифларга мувофиқ амалга оширадилар. 

“Бунда ягона электр энергетика тизимининг энг катта юкламали соатларида (тиғиз пайт – белгиланган тартибда ўрнатилган эрталабки ва кечки “энг катта миқдор”) фойдаланилган электр энергияси учун тўловлар белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда ўсувчи коэффициентни қўллаш орқали, энг кам юкламали соатларда эса (тунги пайт – сутканинг қоронғи вақти) белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда камаювчи коэффициентни қўллаш орқали ва ярим тиғиз пайтда (сутканинг ёруғ вақти) ўрнатилган тариф бўйича амалга оширилади”, - дейилади ҳужжат матнида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: