Ўзбекистонда энг катта ойлик маошни молиячилар оладилар
Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда энг катта ойлик маошни молия ва суғурта соҳасида ишловчилар оладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат статистика қўмитасига таянган ҳолда.
Ўзбeкистон Рeспубликаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, молия ва суғурта фаолияти соҳасида ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2774,8 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 28,6%га ўсди.
Муассасанинг “Ўзбекистон Республикаси бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи” ҳисоботига кўра, 2018 йил январ-март ойларида республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан молиявий ва суғурта фаолиятида 79,2%га, ахборот ва алоқада 75,9%га, саноатда 49,6%га, ташиш ва сақлашда 35,8%га юқорини ташкил этган бўлса, аксинча соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда 33,6%га, яшаш ва овқатланиш бўйича хизмарларда 25,8%га, таълимда 20,5%га республикадан камни ташкил этмоқда.
Агар ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи кўрсаткичини республика ҳудудлари бўйича кўрадиган бўлсак, яъни ўртача ойлик иш ҳақининг юқори миқдори
Тошкент шаҳрида 2129,9 минг сўмни (республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига
нисбатан 137,6 %), Навоий вилоятида 2118,8 минг сўмни (136,8 %) ва Тошкент
вилоятида 1686,7 минг сўмни (108,9 %) ташкил этган бўлса, Наманган вилоятида 1 223,9 минг сўмни (79,0 %), Самарқанд вилоятида 1234,8 минг сўмни (79,8%) ташкил этиб, бошқа ҳудудларга нисбатан кам миқдорга эга бўлмоқда.
Сурат манбаи: https://rua.gr/news/bissecon/17237-etsb-prekrashchaet-vypusk-banknot-v-500-evro.html


