Ўзбекистонда энг яхши ижтимоий рекламалар аниқланади

Дата: 10:47, 11-12-2014.

Тошкент. 11 декабр. ЎзТАГ – 12 декабрда Тошкентда Ижтимоий медиа-маҳсулотлар VI миллий фестивали ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жорий йилда энг яхши ишлар эгалари уч номинация бўйича баҳоланади. Булар “2014 йил – Соғлом бола йили”, “Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш” ва “Ҳуқуқий маданият ва билимларни ошириш” йўналишларидир. Ғолиб чиққан роликлар нодавлат теле-, радиостанция ва кабель ТВ-каналлари орқали намойиш қилинади”, – деб таъкидлашди Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси матбуот хизматида.

Фестивалнинг ўзига хослиги шундаки, унинг ғолиблари ҳакамлар ҳайъатининг очиқ электрон овоз бериши орқали аниқланади. Ҳакамлар ҳайъати давлат, халқаро ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: