Ўзбекистонда энг яхши немис тили билимдонлари аниқланди
Тошкент. 15 ноябр. ЎзТАГ – Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси мамлакатдаги немис тилини ўрганаётган ўқувчилари орасида энг яхши ўқиш учун 9-конкурсни ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Унда 16 ҳамкор мактаблар, шунингдек, ички танлов натижасида танлаб олинган Ўзбекистон туман ва шаҳарларидаги 13 қўшимча мактаблар ўқувчилари иштирок этишди.
ГФР элчихонаси маълумотларига кўра, ўқувчиларнинг ифодали ўқиш ва матнни тушуниш уқувлари текширилди ва улар турли билим даражасига эга бўлган уч гуруҳларда баҳоланди.
Жюри таркибига Гёте-институт, ГФР Хориждаги мактаблар бош бошқармаси ва Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари киришди.
Натижада “А” гуруҳида тошкентдаги 60 мактабнинг 9-синф ўқувчиси Азиз Имомов, “Б” гуруҳида Урганчдаги 19-мактабнинг 9 синф ўқувчиси Азизбек Жонибекзода, “С” гуруҳида Самарканд 2- ахборот технологиялари академик лицейи ўқувчиси Камола Ходжиева ғолиб бўлишди.
Анъанавий равишда ўтказилган конкурс немис тилини ўрганаётган ўқувчиларни рағбатлантиришга қаратилган.