Ўзбекистонда энг янги тарих бўйича Жамоатчилик кенгаши ташкил этилмоқда

Дата: 21:46, 05-07-2017.

Тошкент. 5 июля. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

30 июнда ушбу масала юзасидан давлат раҳбарининг қарори қабул қилинди.

Кенгаш Ўзбекистон миллий давлатчилигининг вужудга келиши ва тараққий топишининг энг янги тарихини тадқиқ этиш ва ўқитиш, илмий, илмий-оммабоп, ўқув-методик, маърифий адабиётларни тайёрлаш ва чоп этиш мақсадларида ташкил қилинмоқда.

Академия маълумотига кўра, янги таркиб илм-фаннинг таълим ва бошқа ижтимоий соҳалар билан интеграцияси механизмларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасида илмий, маданий, таълим, жамоат муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишларининг самарадорлигини ошириш, ёшларда, авваламбор, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ўқувчиларида, олий таълим муассасалари талабаларида мамлакат тарихи ҳақидаги чуқур билимларни шакллантиришга ҳам кўмаклашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: