Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 50%га ўсди
Тошкент. 17 сентябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда январь-август ойларида енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 50%га ошди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Ишлов бериш саноатида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан юк автомобиллари ишлаб чиқариш 1,4 баробар, енгил автомобиллар ишлаб чиқариш - 1,5 баробар, автомобил двигателлари – 1,5 баробар, автобуслар – 3,4 баробар, ғилдираклар, уларнинг қисмлари ва жиҳозлари – 1,4 баробар, радиаторлар, шовқин глушителлар ва чиқарувчи трубалари, уловчи механизмлар, руль чамбараги, руль колонкалари, руль механизмлари картери ва уларнинг қисмлари – 1,5 баробар кўпайди", - дейилади Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси хабарида.
Хусусан, 2018 йилнинг январь-август ойларида республикада 115542 та енгил автомобил ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилнинг январь-август ойларида 172748 та енгил автомобил ишлаб чиқарилган.
Бундан ташқари, юк автомобиллари (+40,5%) ва автомобил двигателлари (+53,5%) ишлаб чиқаришда сезиларли ўсиш кузатилмоқда.
Шу билан бирга, юмшоқ буғдой ва спельта (-0,5 %), дан ун ишлаб чиқариш, пахта толаси (-33,7%) ва ўсимлик ёғи (-16,6%) камайди.
Сурат манбаи: tass.ru