Ўзбекистонда “English” мультимедиа дастури ишлаб чиқилди

Дата: 17:40, 08-11-2016.

Тошкент. 8 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда умумтаълим мактаблари ўқувчиларига мўлжалланган “English” мультимедиа дастури ишлаб чиқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Интеллектуал мулк агентлиги маълумотларига кўра, ушбу дастур инглиз тили олмошларини ўргатувчи дастур бўлиб, бу дастур ёрдамида ўқувчилар ўзларининг ўқиш, ёзиш, тинглаб-тушуниш кўникмаларини ривожлантирадилар.

 Мултимедиа дастури сўзларни киритиш, расмларни танлаш, ҳарфлар ва предметларни жойларини ўзгартириш, гаплар кетма-кетлигини тартибга солиш, жавобларни текшириш ва тўғри жавоблар билан танишиб чиқиш имкониятини беради.

Шунингдек, дастурда ҳаволаси кўрсатилган видео лавҳаларни кўриш имконияти бор.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: