Ўзбекистонда эпидемиологик ҳолат барқарор - Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Дата: 12:26, 15-03-2019.

Тошкент. 15 март. ЎзТАГ - Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда менингит эпидемияси ҳақида маълумотни рад этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

«Сўнгги пайтларда турли ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон аҳолисида менингит касаллигининг кенг тарқалганлиги тўғрисида маълумот пайдо бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги жойларда вазиятни ўрганиш бўйича ҳаракатлар олиб бормоқда", - дейилади Вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги менингитдан 21 ёшли йигитнинг ўлимини тасдиқлади. Бунинг сабаби бемор тиббий ёрдамни кечикиб сўраганлиги билан боғлиқ.

Таъкидланганидек, менингит мавсумий касаллик бўлиб, у эрта баҳорда пайдо бўлади. Йил бошидан бери менингит билан оғриганлиги тахмин қилинган 17 нафар фуқародан мурожаатлар келиб тушди, улардан олтитасида лаборатория текширувларида менингит касаллиги мавжудлиги тасдиқланган.

“Энг муҳими, менингит аҳоли орасида кенг тарқалмаган, эпидемиологик ҳолат барқарордир", деб таъкидланади хабарда.

Сурат манбаи: mir24.tv

Янгилик билан ўртоқлашиш: