Ўзбекистонда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш сектори ташкил этилди

Дата: 17:31, 18-11-2019.

Тошкент. 18 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш сектори ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ҳукумат қарорига мувофиқ (911-сонли, 16.11.2019 й.) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари таркибида ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш сектори ташкил этилди", - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Секторнинг асосий вазифаларига кўчмас мулк объектлари бузиб ташланиши керак бўлган мулк эгаларига компенсация бериш учун етарли ресурслар мавжудлигини ўрганиш; олиб ташланиши режалаштирилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари эгалари билан очиқ муҳокамани ташкил этиш; компенсация ўз вақтида тақдим этилишини доимий равишда мониторинг қилиш киради.

Қайд этилганидек, зарур ҳолларда туман (шаҳар) ҳокимликлари ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш бўйича бош мутахассис лавозимига киритилиши мумкин.

Сурат манбаи: pv.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: