Ўзбекистонда ЭРИ калитлари “eStat 2.0” тизими билан интеграция қилинди

Дата: 11:22, 20-12-2016.

Тошкент. 20 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан янги форматдаги ЭРИ калитларининг статистик ҳисоботларни автоматлаштирилган ахборот тизими “eStat 2.0” электрон шаклда йиғиш тизими билан интеграция ишлари якунланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўмита маълумотларига кўра, гап Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитасининг янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан берилган янги шаклдаги ЭРИ ҳақида кетмоқда.

“Сиз дастурий таъминотни “Хизматлар” менюсининг “электрон хисоботлар” бўлимидан топишингиз мумкин”, - деб таъкидланади хужжатда.

Эслатиб ўтамизки, Давлат статистика қўмитаси рўйхатга олиш марказининг электрон рақамли имзо калити сертификатига эга бўлган фойдаланувчилар давлат ва хўжалик бошқаруви, жойлардаги ҳокимиятлар ва тижорат банклари томонидан кўрсатилаётган барча хизматлардан фойдаланиш имконига эга бўладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: