Ўзбекистонда эркин иқтисодий ҳудудлар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтириш бўйича янги чоралар тасдиқланди
Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев эркин иқтисодий ҳудудлар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтириш бўйича янги чораларни тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) тегишли қарорга асосланган ҳолда.
Янги қоидаларга мувофиқ, Ўзбекистонда фаолият юритаётган иқтисодий ҳудудлар “Навоий”, “Ангрен” ва “Жиззах” эркин иқтисодий ҳудудлар деб аталади.
Бундан ташқари, уларда солиқ ва божхона режимлари бирхиллаштиририлади.
Хужжатга мувофиқ, “Уларнинг иштирокчилари ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахслар мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, шунингдек, Республика йўл жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларидан озод қилинади”, - дейилади хужжатда.
Шунингдек, улар ўзининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ускуналар, хом-ашё, материал ва бутловчи буюмлар, шунингдек, мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида олиб келинадиган қурилиш материаллари учун божхона тўловларидан озод этиладилар.
Таъкидланишича, ушбу имтиёзлар киритилган инвестициялар ҳажмига қараб 3 йилдан 10 йил муддатгача амал қилади. Жумладан, $300 мингдан $3 млнгача ҳажмдаги инвестиция киритса – 3 йил муддатга, $3 млндан $5 млнгача – 5 йил муддатга, $5 млндан $10 млнгача сармоя киритса – 7 йилга, $10 млн ва ундан кўп сармоя тикса – сўнгги 5 йилда амалдаги ставкалардан 50% кам ҳажмдаги даромад солиғи ва ягона солиқ тўлови ставкалари қўлланган ҳолда – 10 йил муддатга берилади.
Бундан ташқари, “Навоий”, “Ангрен” ва “Жиззах” эркин иқтисодий ҳудудлари иштирокчилари эркин иқтисодий зоналар фаолияти давомида экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган хом-ашё, материал ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловлари тўлашдан озод этилади.
Шунингдек, улар Ўзбекистон Республикасининг бошқа хўжалик юритувчи субъектлари – резидентлари томонидан етказиб берилган товарлар, ишлар (хизматлар) учун хорижий валютада тўлаш, шунингдек, экспорт ва импорт қилинадиган товарлар учун ўзларига қулай бўлган тўлаш ҳамда ҳисоб-китоб қилиш шарт ва шаклларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Махсус индустриал зоналарининг Маъмурий кенгашлари тугатилиб, уларнинг ўрнига эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши иловага мувофиқ ташкил этилади.