Ўзбекистонда эркин конвертация қилинадиган валютани олиб кириш ва олиб чиқиш енгиллаштирилди

Дата: 16:55, 31-08-2016.

Тошкент. 31 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда эркин конвертация қилинадиган валютани олиб кириш ва олиб чиқиш либераллаштирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Янги енгилликлар Марказий банк бошқаруви, Давлат божхона қўмитасининг қўшма қарори билан кўзда тутилган бўлиб, унга мувофиқ, Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиш ҳақидаги Йўриқномага тузатишлар киритилган.

Агар илгари $5 миқдорида пулни олиб киришда уни деклация қилиш, бунда ортиқ сумма учун ТС-28 шаклидаги гувоҳнома олиш зарур бўлса, эндиликда сўнгги талаб бекор қилинди. Фақат мажбурий равишда декларация қилиш талаби қолди холос.

ЭАВ олиб чиқишда ҳам худди шу талаблар жорий этилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: