Ўзбекистонда Эроннинг янги элчиси ишга киришди

Дата: 12:48, 27-10-2015.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Эроннинг янги элчиси ишга киришди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“2015 йил 26 октябрда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Эрон Ислом Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Баҳман Оғорозий Дорманини қабул қилди”, - дейилади хабарда.

Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширгани хабар қилинмоқда.

ТИВ маълумотига кўра, бўлиб ўтган суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Учрашувда транспорт-коммуникация соҳасидаги алоқаларни чуқурлаштиришдан икки томон ҳам манфаатдорлиги қайд этилди.

Шунингдек, томонлар баъзи халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: