Ўзбекистонда эшитиш қобилиятида нуқсон бўлган болаларга бепул имплантатлар берилади

Дата: 12:32, 14-01-2015.

Тошкент. 14 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Соғлиқни-сақлаш вазирлиги Тиббиёт муассасаларида кохлеар имплантация операциясини ўтказиш учун беморларни танлаш тартибига доир низомни тасдиқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги хужжатга мувофиқ эндиликда мамлакатда эшитиш қобилиятида нуқсон бўлган болаларда кохлеар имплантация операциясини ўтказиш ва тадбирдан кейинги тиклаш амалиётлари бепул амалга оширилади. Бундан ташқари, 5 ёшгача бўлган болаларга имплантатлар текинга берилади, бу ёшдан ўтган беморлар эса имплантатни ота-оналари олиб берадилар”, – деб таъкидлашди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматида.

Менингит натижасида эшитиш қобилиятини йўқотган болалар учун операция бепул ўтказилиб, ёшига қараб, имплантат текинга берилади.

Аммо имплантат фақат битта қулоқ учун текинга берилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: