Ўзбекистонда эскирган техникани топшириш акцияси доирасида 60 тоннадан зиёд оргтехника қайта ишланди
Тошкент. 7 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда эскирган техникани топшириш акцияси доирасида 60 тоннадан зиёд оргтехника қайта ишланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистонликларнинг Бутунжаҳон атроф муҳит кунида фаол қатнашишлари учун “Табиатга имкон беринг” лойиҳаси томонидан 5 июнгача лотарея ташкил этилди. Унда қатнашиш учун эскирган электрон чиқиндиларни “Mediapark” СМ “Утилизация” қабул пунктларига топшириш зарур эди”, - деб таъкидлашди лойиҳа ташкилотчилари.
Лотерея 4 июнда ўйналди.
Лойиҳа бошланганидан буён ўтган бир ярим ой ичида бошлаб жисмоний ва юридик шахслардан 60 тоннага яқин турли хил электрон чиқиндилар қабул қилинди. Техникани топширганлар “Mediapark” СМ техника харид қилиш учун чегирма олмоқда.
Эслатиб ўтамизки, “Табиатга имкон беринг” лойиҳаси Давлат экология қўмитаси “Ташрангметзавод” АЖнинг қўшма тадбиридир. У 11 апрелда бошланган бўлиб, экологияни яхшилаш мақсадида эскирган техникани утилизация қилишга бағишланган.
Тан олиш керакки, замонавий электротехника, гаджет, ускуналар ҳаётимизни яхшилади, лекин ишлатилиб бўлинганидан сўнг улар атроф муҳитга зарар келтириши мумкин. Республикада кунига 12-13,5 минг тонна, бир йилда 5 миллион тоннага яқин қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлади. БМТ Университети маълумотига кўра, Ўзбекистон ҳудудида ҳосил бўлаётган электрон ва турли хил техника чиқиндилари қарийб 45 минг тоннани ташкил қилади. Бу Қозоғистондан кейин минтақадаги иккинчи натижадир.