Ўзбекистонда етакчи немис банкларидан бирининг ваколатхонаси очилмоқда

Дата: 10:00, 14-05-2015.

Тошкент. 14 май. ЎзТАГ – 27 майда Тошкентда Ландесбанк Баден-Вюртемберг (Landesbank Baden-Wuerttemberg) банки ваколатхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади, деб хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу немис халқаро универсал тижорат банки Германиянинг энг йирик ўнта банклари сирасига киради. Шунингдек, банк энг йирик ер банкидир. Муассаса Штутгарт, омонат ер кассалари ва Баден-Вюртемберг ери томонидан назорат қилинади. Режага мувофиқ, у бизнесни кредитлашдан тортиб, аҳоли омонатларини жалб қилишга қадар бўлган кўплаб хизматларни кўрсатиши кутилмоқда”, – деб таъкидлашди Савдо-саноат палатаси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: