Ўзбекистонда етакчиларни аниқлаш бўйича дастур яратилди
Тошкент. 13 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда етакчиларни аниқлаш бўйича дастур яратилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Тошкент ахборот технологиялари университети ходимлари “LIDER 1.0” дастурини ишлаб чиқдилар. Ушбу дастур таълим соҳаларидаги талаба ва ўқувчилар орасидан етакчиларни билимлари бўйича ажратиб олишга мўлжалланган”, - дейилади Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигининг хабарида.
Билим олувчиларнинг касбий маҳоратларини психологик тестлар асосида аниқлаш, ҳар бир билим олувчи учун ҳамда ҳар бир босқич учун балли тизим, ҳар бир гуруҳ лидерининг умумий балларини гуруҳ баҳоси билан таққослаш, тестларни таҳрир қилиш ва ўзгартириш дастурнинг функционал имкониятлари эканлиги ҳам таъкидлаб ўтилган.