Ўзбекистонда этанол олишнинг яна бир усули яратилди
Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда этанол олишнинг яна бир усули яратилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.
Шакар соргосидан этанол олишнинг янги усули Ўз.Р ФА академик С. Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти илмий ходимлари томонидан яратилди.
“Этанол олишнинг икки усули таклиф этилди, натижада ўсимликнинг ўқпояси ва донларидан олинадиган шакар моддаларнинг чиқиши кўпайди. Шу муносабат билан Ш.Сагдуллаев, Ш.Йўлдошев, И.Пайзиев ва С.Гусаковалардан иборат муаллифлар жамоаси ушбу кашфиётга IAP 04865 сонли патент олди”,- деб таъкидланади Агентлик матбуот хизмати хабарида.


