Ўзбекистонда Европа эмлаш ҳафталиги бошланди

Дата: 11:41, 21-04-2015.

Тошкент. 21 апрел. ЎзТАГ – 20-25 апрел кунлари Ўзбекистонда ўнинчи Европа эмлаш ҳафталиги ўтказилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳафталик давомида 23 апрелдан 1 майга қадар республика бўйлаб вирусли гепатитга қарши катталар ўртасида оммавий эмлашнинг иккинчи босқичи ўтказилади. Бундан ташқари, даволаш – профилактика муассасаларидан полиомиелит, қизамиқ, 6 ойдан 3 ёшгача болаларда ичбуруғ касалликларига қарши “тозаловчи эмлаш” тадбирлари бўлиб ўтади. Айниқса, болаларини эмлашдан бош тортаётган ота-оналар билан тушунтириш ишлари олиб борилади”, – деб таъкидлашди Соғлиқни-сақлаш вазирлиги матбуот хизматида.

Қайд этиш зарурки, фаол эмлаш натижасида республикада 1995 йилдан бери “ёввойи” полиовирус натижасида юзага келадиган полиомиелит билан оғриш, 2002 йилдан бери янги туғилган чақалоқларда ичбуруғ ва қоқшол билан, 2012, 2013 ва 2014 йилларда безгак ва қизилча билан оғриш ҳолатлари кузатилгани йўқ. Шу билан бирга эмланмаган ёш болалар ва катталар орасида кўкйўтал ва паротит каби юқумли касалликлар ҳолатлари қайд этилиб турилибди. Ўтаётган ҳафталик юқоридаги ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: