Ўзбекистонда Европа инвестиция банки иш бошлади

Дата: 12:03, 05-03-2018.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ – 28 февралда Ўзбекистон Республикаси ва Европа инвестиция банки ўртасидаги 2017-йил 13-октабр куни Вашингтон шаҳрида имзоланган ЕИБнинг мамлакатимиз ҳудудида фаолиятига оид ҳадли битим кучга кирди, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“Ҳадли битим ЕИБнинг Ўзбекистон Республикасида фаолиятини амалга ошириш учун ҳуқуқий асосларни вужудга келтиради. Ушбу ҳужжат мамлакатимизда йирик ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун ЕИБнинг молиявий воситаларидан фойдаланиш имконини беради ва Ўзбекистон ҳамда Европа Иттифоқи ўртасидаги молиявий ва техникавий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: https://sharij.net/3797

Янгилик билан ўртоқлашиш: