Ўзбекистонда Европа киноси фестивали очилмоқда

Дата: 17:12, 22-05-2017.

Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – 22-28 майда Ўзбекистонда V Европа киноси фестивали бўлиб ўтади. У Европа Иттифоқи делегацияси томонидан “Ўзбеккино” миллий агентлиги билан биргаликда ташкил этилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Фестивалда ўзбек томошабинлари 11 европа давлатида ишлаб чиқилган 13 зиёд фильмларни кўришлари мумкин бўлади. Булар Буюк Британия, Венгрия, Германия, Испания, Латвия, Словакия, Словения, Швейцария, Финляндия, Франция ва Чехияда олинган фильмлардир. Қатор картиналар нуфузли мукофотлар олган.

“Барча фильмлар асл тилида рус тилидаги титрлар билан биргаликда намойиш этилади. Кинофестивални таниқли британ фильми The King's speech очади. Фильм 22 май соат 19:00да Алишер Навоий номидаги Санъат сарофида бўлиб ўтади”, - деб таъкидлашди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегациясида.

Жорий йилда фестиваль Навоий ва Нукусда ҳам ўтказилади.

“Кино санъати чегара билмайди. Жорий йилда кинофестиваль Навоий ва Нукус шаҳарларида ҳам ўтказилшидан мамнунмиз. Саънат мамлакатларимизни яқинлаштиришига ишонаман”, - деди ЕИ Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Эдуардс Стипрайс.

Янгилик билан ўртоқлашиш: