Ўзбекистонда Европа киноси кунлари бошланди

Дата: 12:47, 05-06-2014.

Тошкент. 5 июн. ЎзТАГ – Алишер Навоий номидаги кино саройида Европа киноси кунлари бошланди. Намойишлар таниқли испан кинорежиссери Пабло Берхеранинг “Оппоғойим” фильми билан очилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Европа киноси кунлари Тошкентдан ташқари Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ҳам бўлиб ўтади. Фестиваль доирасида  Европа Иттифоқига аъзо Испания, Латвия, Чехия, Польша, Руминия, Франция сингари мамлакатларнинг 13та тўлиқ метражли бадиий ва анимацион фильмлари намойиш этилади. Ушбу фестиваль Ўзбекистонда иккинчи марта ўтказилмоқда ва бу сафар кинофестивалда қатнашаётган ЕИга аъзо мамлакатлар сони 11тага етди”, - деб таъкидлашди “Ўзбеккино” агентлиги матбуот хизматида.
“Кино маданий алмашинувнинг муҳим қисмларидан бири, яхши кино кишиларни яқинлаштиради, ҳис қилишга ўргатади ва воқеаларнинг бир қисмига айланишга имкон беради. Кино бошқа маданият ва анъаналарни кўрсатиб, хорижий нутқни эшитишга имкон беради. Биз ушбу фильмлар Европани Ўзбекистонга яқинлаштириб, ўзбекистонликлар учун европага дарча очади ва қитъа халқларининг кундалик ҳаёти ва ўтмиши, муаммо ва қувончлари, ғалабалари, шунингдек, уларнинг орзу ва умидларини кўрсатади”, - деб гапириб берди ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Юрий Штерк.

Янгилик билан ўртоқлашиш: