Ўзбекистонда “Эзгу мақсад” халқаро хайрия жамоат фонди ташкил этилди

Дата: 14:41, 19-07-2017.

Тошкент. 19 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Эзгу мақсад” халқаро хайрия жамоат фонди ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 14 июлдаги тегишли қарори билан кўзда тутилган.

Қарорга мувофиқ, фонд аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламлари, аввало, бемор ва ногирон болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини оширишни таъминлашга кўмаклашишади.

Фонд етим болалар ва ота-она карамоғидаги маҳрум бўлган ёки хавфли гуруҳга кирадиган болалар, “Меҳрибонлик”, “Мурувват”, “Саховат” уйлари ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбияланувчиларига ёрдам беришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади.

Янги фонд аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлаш, маҳаллаларда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли генофондини яхшилаш, соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш дастурларини амалга оширади.

Хужжатга мувофиқ, фонд халқаро ҳамкорликни ривожлантиради ва кенгайтиради, хайрия маблағларини жалб этади.

Фонднинг асосий молия маблағлари юридик ва жисмоний шахслари, хорижий фуқаролар ва ташкилотлар, халқаро ташкилотларнинг хайрия маблағларини жалб этиш ҳисобига шакллантиради.

Ўзбекистон раҳбари янги фондга солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: