Ўзбекистонда “Эзгуликни танла” ижтимоий лойиҳаси бошланди

Дата: 16:12, 29-08-2017.

Тошкент. 29 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Эзгуликни танла” ижтимоий лойиҳаси бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Азиз дўстлар! Биз сизга “Эзгуликни танла” ноёб ижтимоий лойиҳаси ижтимоий лойиҳасини тақдим этишдан мамнунмиз. Лойиҳани Ўзбекистоннинг кўплаб маданият, санъат ва спорт юлдузлари қўллаб қувватладилар. Янги лойиҳа жамоатчилик эътиборини бугунги кунда ҳайвонларга нисбатан юз бераётган шафқатсизликка қарши қаратилган бўлиб, унинг асосий шиори “Озорберма” ибораси бўлди”, - дейилади “Меҳр ва оқибат” ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти ННТнинг Фейсбукдаги хабарида.

Шундан кейин таъкидланишича, ҳозирнинг ўзида шаҳар кўчаларида Севара Назархон, Насиба Абдуллаева, Муножатхон Йулчиева, Муниса Ризаева, Асал Шодиева, Амира Алибекова, Лейли, Бобур Исмаилов, Руслан Нурудинов, Саида Амирлар суратга тушган биллбордларни кўриш мумкин.

“Юлдузлар билан бирга плакатларда кўпчилиги шаҳар кўчаларида қутқариб қолинган ҳайвонлар акс этган”, - дея қайд этилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: