Ўзбекистонда ФҲДЁ органларида бир неча дақиқада маълумотнома олиш мумкин

Дата: 18:32, 17-12-2015.

Тошкент. 17 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Фуқаролик ҳолатлари далолатномалари ёзиш органларининг (ФҲДЁО) “Фуқаролик ҳолатлари далолатномалари ёзувларининг ягона электрон архиви” тармоғи яратилиб, унга ФҲДЁО уланмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Адлия вазирлигидан маълум қилишларича, электрон архивнинг яратилиши туғилиш, оила қуриш ва ФҲДЁО томонидан бериладиган бошқа хужжатларни излаш жараёнини анча тезлаштиради. Уларни янгича услубда бир неча сонияда топилади.

Бундан ташкари, “Нотариал ҳаракатлар ҳисоби” электрон дастурини ишга туширишга тайёргарлик кўрилмоқда. Дастур нотариуслар томонидан кўрсатилаётган хизматларни тартибга солиш, фуқаролар вақтини тежашга имкон беради.

Адлия вазирлиги веб-сайтида жойлаштирилган ушбу тизим орқали фуқаролар нотариал идорага боришдан олдин нотариал ҳаракатлар харажатларини ҳисоблаб чиқишлари мумкин.

Жорий этилган онлайн хизматлар орасида “Текширишларни рўйхатга олиш китоби электрон тизими” ўзининг самарадорлигини кўрсатди. Тизим тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашишнинг олдини олади.

Бундан ташқари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни истаган шахслар тадбиркорлик субъектини интернет тармоғи орқали рўйхатдан ўтказиши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: