Ўзбекистонда фақат 2,5% аҳоли президентлик сайловларида иштирок этиш масаласи бўйича бир қарорга келгани йўқ

Дата: 18:41, 24-11-2016.

Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда фақат 2,5% аҳоли президентлик сайловларида иштирок этиш малаласи бўйича бир қарорга келгани йўқ, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг президентлик сайловларига доир сўровига асосланган ҳолда.

Агар биринчи босқичда сўровда қатнашганларнинг 95% президентлик сайловларида овоз бермоқчи бўлган бўлса, иккинчи босқичда бу кўрсаткич 97,5% чиққан.

Эслатиб ўтамизки, сўровнинг иккинчи босқичи сайловолди жараёни фаол босқичга кирган 2-10 ноябр орасида ўтказилган. Сўров 2200 кишини қамраб олди. Уларнинг 50,9% шаҳарликлар, 49,1% қишлоқликлар, 49,5% эркаклар ва 50,5% аёллардир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: