Ўзбекистонда Facebook ишидаги узилишлар ҳақидаги хабарга раддия берилди

Дата: 14:02, 12-09-2018.

Тошкент. 12 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Facebook ишидаги узилишлар ҳақидаги хабарга раддия берилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Яқинда бир қатор оммавий ахборот воситаларида ижтимоий тармоқларга миллий оператор томонидан чеклов қўйилганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди. “Ўзбектелеком” АК фойдаланувчиларни чалғитувчи ушбу хабарни инкор этади”, - дейилади компания хабарида.

Компания маълумотларига кўра, Facebook вакили узилишлар табиати маҳаллий эмас, балки глобал эканлиги ва Марказий Осиё ва Шимолий Европадаги бошқа мамлакатларда ҳам шундай муаммолар кузатилаётганлиги ҳақида расмий баёнот берган.

Таъкидланишича, бугунги кунда “Ўзбектелеком” АК маълумотлар узатиш тармоғи одатдаги равишда ишлаб турибди.

Эслатиб ўтамизки, мамлакатда Facebookга кириш 4 сентябрдан бошлаб қийинлашган.

Сурат манбаи: из http://novosti.az

Янгилик билан ўртоқлашиш: