Ўзбекистонда фахрийларга Хотира ва Қадрлаш кунига шахсий уй-жой берилади
Тошкент. 6 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда фахрийларга Хотира ва Қадрлаш кунига шахсий уй-жой берилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг расмий ОАВ эълон қилинган қарорида айтилишича, шунингдек,ёлғиз ва камтаъминланган фахрийларнинг уйи ва уй хўжаликлари ободонлаштириб берилади.
Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш давомида 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари кўрсатган матонати, мардлик ва жасорати аҳамиятини кенг аҳоли қатлами, айниқса, ёшлар ўртасида тушунтириш, тарғиб ва ташвиқ этиш бўйича маданий-маърифий ва ватанпарварлик йўналишидаги тадбирлар ўтказилишини ташкил қилиш режалаштирилган.
Шу билан бирга, вилоятлар, шаҳар ва туманларда Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга ошириш, Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги композициялар инсталляцияси, жумладан, уруш йиллари қўшиқ ва мусиқалари, дастурхон тузаш ва тегишли шароитлар яратиш билан боғлиқ тадбирларни ташкил этилади. Шаҳар кўча ва майдонлари Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган плакат ва стендлар билан безалади.