Ўзбекистонда фахрийларнинг умумий қиймати 21,3 млрд сўмлик қарздорлиги кечиб юборилади
Тошкент. 24 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда фахрийларнинг умумий қиймати 21,3 млрд сўмлик қарздорлиги кечиб юборилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, гап 75 ёшдан ошганлар ҳақида кетмоқда. Қарздорликнинг ўзи эса уларга пенсия ва пособияларнинг нотўғри белгиланиши оқибатида юзага келган.
Ушбу имтиёз Ўзбекистон президенти Ислом Каримов томонидан 18 февралда тасдиқланган “Кексаларни эъзолаш йили” давлат дастурида кўзда тутилган.
Жорий ойда давлат раҳбари қарорининг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиши кутилмоқда.


