Ўзбекистонда фаол тадбиркорлик йилида 21 трлн сўм ва $1 млрдлик 76 минг лойиҳа амалга оширилди

Дата: 11:23, 29-12-2018.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили деб номланган 2018 йилда тегишли давлат дастури доирасида 21 трлн сўм ва $1 млрдлик 76 минг лойиҳа амалга оширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг парламентга 28 декабрдаги мурожаатномасида айтиб ўтилди.

Кўрилган чора-тадбирлар туфайли аҳолининг реал умумий даромадлари 2017 йилга нисбатан 12%га ошди. Бу йилдан бошлаб, солиқларнинг прогноздан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ҳудудларда 5,5 трлн сўм қўшимча маблағ қолдирилди. Бу, ўтган йилга нисбатан 6 баробар, 2016 йилга нисбатан эса – шунга эътибор беришингизни сўрайман – 32 баробар кўпдир.

“Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз” каби дастурлар доирасида 2 трлн сўмга яқин маблағ ажратилиб, жойларда 2,6 мингдан ортиқ бизнес лойиҳалари амалга оширилди. Хусусан, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 416 та қишлоқ янгича қиёфага эга бўлди.

 

Сурат манбаи: http://ombudsman.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: