Ўзбекистонда фавворалар мавсуми очилди

Дата: 17:23, 02-05-2016.

Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – Фавворалар куни деб эълон қилинган 1 май куни Тошкентда ўн бешта йирик фавворалар ишлай бошлади, деб хабар қилади Sputnik нашри.

“Кун давомида ҳар бир фаввора ёнида маданий дастурлар тақдим этилди, уларда ёзувчилар ва шоирлар, кино ва театр актерлари, эстрада қўшиқчилари ва цирк артистлари иштирок этдилар”, - деб хабар беришди Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлигида.

Алишер Навоий номли Давлакат академик катта театри ёнидаги фаввора опера мусиқаси садолари остида Тошкентда биринчи бўлиб ўз ишини бошлади. Ушбу фаввора 1948 йилда қурилган ва 2010 йилда қайта таъмирланган. Фаввора пахта кўсаги кўринишида ясалган бўлиб, яна қайтадан оммалашди.

Байрам ташкилотчилари Тошкентнинг Хадра майдонида жойлашган фаввора очилиши миллий-маданий услубда томоша ташкил қилишди. Маросим карнай ва сурнай садолари, мумтоз миллий наволар ва цирк артистлари иштирокида бўлиб ўтди.  

Янги мавсумда Тошкент халқаро аэропорти ёнидаги ва янги ташкил қилинган Пушкин боғидаги фавворалар ҳам мусиқали ва рангли-чироқли фавворага айланди. 2015 йил сентябрда майдон ҳудудида "Пушкин даври” парки очилган эди. Бу ерда майдон марказига Пушкин ёдгорлиги жойлаштирилган бўлиб, у бу ерга август охирида кўчириб ўтказилган.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилнинг апрелида Ўзбекистон ҳукумати ҳар йили 1 май кунини Тошкентда фавворалар куни байрами сифатида ўтказиш ҳақида қарор чиқарган эди. 2015 йилда ушбу тадбирга Самарқанд шаҳри ҳам қўшилди. Бу ерда 14 фаввора ишга туширилди. Фавворалар мавсуми октябрь ойида якунланади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: