Ўзбекистонда фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ерлари эгалари фаолиятини такомиллаштирилади

Дата: 14:46, 05-04-2019.

Тошкент. 5 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистонда фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерлари эгалари фаолияти такомиллаштирилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерлари мулкдорлари кенгашлари деҳқон хўжаликларининг ер участкаларини мақсадли ва самарали фойдаланиш, шу жумладан, ерларга ишлов берилишининг ҳолати, уруғлар, кўчатлар ва дарахтларнинг экилиши, иссиқхона қурилиши, чорва ва парранданинг кўпайтирилиши юзасидан уйларни айланиб чиқиш орқали мунтазам равишда мониторинг олиб боришга ҳақли”, - дейилади Ш. Мирзиёев томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида.

Бундан ташқари, қуйидаги ҳолларда ер участкаларини олиб қўйиш амалга оширилади:

- қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун бериладиган ер участкаларидан бир йил ичида ва қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлари учун икки йил мобайнида фойдаланилмаганда;

- аукцион асосида умрбод эгалик ҳуқуқини мерос қилиб эгалик кафолатнома олинганидан кейин ва ер участкасининг умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи гаров шартномаси муддати мобайнида гаровга қўйилган тақдирда, ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганда.

Эслатиб ўтамиз, Қонун 2019 йил 22 февралда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган, Сенат томонидан 2019 йил 28 февралда маъқулланган.

Сурат манбаи: uza.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: