Ўзбекистонда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажарувчи тайинланди

Дата: 14:29, 11-04-2018.

Тошкент. 11 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажарувчи тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу тайинлов Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсатининг Тошкентда бўлиб ўтган йиғилишида маъқулланди.

“Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг раиси лавозимида ишлаб келган Баҳодир Юсупов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан кенгаш раиси вазифасини бажарувчи этиб аввал Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимида ишлаган Актам Хайитов сайланди”, - дейилади Ҳукумат порталига жойлаштирилган хабарда.

Сурат манбаи: https://sluga92.ru/allnews/page/54/

Янгилик билан ўртоқлашиш: