Ўзбекистонда Фермер ва деҳқонларга комплекс хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилади
Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Фермер ва деҳқонлар, шунингдек, томорқа ер эгаларига комплекс хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Янги марказлар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги ташкил этилади. Уларнинг асосий вазифалари орасида – қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга консалтинг хизматларини кўрсатиш, шу жумладан ҳуқуқий, иқтисодий, технологик соҳаларда маслаҳатлар бериш, бизнес-режалар тузишда кўмаклашиш кабилар бор”, - дейилади Қишлоқ хўжалик вазирлиги хабарида.
Бундан ташқари, улар ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда реализация қилишда воситачилик хизматларини кўрсатиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига шартнома асосида зарур моддий ресурслар, уруғ ва кўчатлар, таралар, техника ва бошқа воситаларни етказиб бериш билан шуғулланади.
Яна бир муҳим йўналиш – банк кредитлари, халқаро ва хорижий молиявий ташкилотларнинг кредит ва грантларини жалб қилиш бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатиш бўлади. Қишлоқ хўжалиги ходимларининг малакасини ошириш масаласи ҳам четда қолмайди. Марказлар қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича белгиланган тартибда қайта тайёрлаш, малака ошириш ўқув ва амалий курсларини ташкил этади.