Ўзбекистонда фермерлар ва текстиль корхоналари ўртасидаги воситачилар олиб ташланади

Дата: 16:40, 15-12-2017.

Тошкент. 15 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда фермерлар ва текстиль корхоналари ўртасидаги воситачилар олиб ташланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон президентининг “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан кўзда тутилмоқда. 

“2018 йил пахта ҳосилидан бошлаб, тажриба тартибида маҳаллий тўқимачилик саноати корхоналари томонидан тўғридан-тўғри фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан пахта хом ашёсини етиштиришга буюртма қилиш ва аванс беришни назарда тутувчи тизим жорий этилсин”, - дейилади ҳужжатда.

Бундан илгари кўп йиллар давомида корхоналар хом-ашёни монопол етказиб берувчси бўлган “Ўзпахтасаноатэкспорт” компаниясидан харид қилишар эди.

Янги киритилган ўзгартишларга мувофиқ, эндиликда айнан тўқимачилик саноати корхоналари фермер хўжаликларининг пахта етиштириш бўйича харажатларини тузилган шартнома қийматининг камида 60 фоизини аванс бериш йўли билан молиялаштиришни амалга оширади.

Сурат манбаи: фото из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: