Ўзбекистонда февралда товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 1,1% қимматлашди

Дата: 16:00, 01-03-2018.

Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда февралда товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 1,1% қимматлашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Давлат Статистика қўмитаси маълумотларига асосланган ҳолда.

Хусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 1,1% ошди, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари эса 1,3% ўсди. Февралда хизматлар 0,7% қимматлашди.

Давлат Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, февралда овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиши истеъмол индекси умумий ўсишининг 0,49 фоиз пунктини, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари – 0,45 фоиз пунктини ва хизматлар – 0,16 фоиз пунктини таъминлади.  

Сурат манбаи: http://russian.eurasianet.org/node/60991

Янгилик билан ўртоқлашиш: