Ўзбекистонда физкультура ва оммавий спортни ривожлантиришга деярли 1 трлн сўм йўналтирилади

Дата: 18:07, 08-06-2017.

Тошкент. 8 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва ом­ма­вий спортни янада ривожлантириш дастурини амалга ошириш доирасида физкультура ва оммавий спортни ривожлантиришга жами 995,2 миллиард сўм­­дан зиёд маблағ сарфланиши назарда тутилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ажратилади.

Юқоридаги маблағларнинг 706,2 млрд сўмдан ортиқ қисми ушбу йилларда жами 167 та спорт иншооти, жумладан, 90 та спорт мажмуаси ва 77 та сузиш ҳавзасини қуриш, реконструк­ция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашга йўналтирилади.

Эслатиб ўтамизки, фақат сўнгги беш йил ичида республикада жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, шунингдек, унинг моддий-техник базасини мустаҳ­кам­лаш учун бюджетдан 1,23 трлн сўм маблағ ажратилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: