Ўзбекистонда француз ошхонаси фестивали ўтказилади
Тошкент. 11 март. ЎзТАГ – 2016 йилнинг баҳорида Ўзбекистонда француз ошхонасининг “Goût de/Good France” фестивали ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасидан маълум қилишларича, республикада илк марта ўтган йилда ўтказилган фестиваль катта муваффқақият қозонди. Шу муносабат билан Франция ташқи ишлар ва халқаро ривожланиш вазирлиги уни яна ўтказишга қаоор қилди.
Глобал фестиваль доирасида беш қитъадаги мингдан зиёд ошпазлар француз ошхонаси ҳурматига кечки зиёфатлар берадилар.
Жорий йилда Ўзбекистонда тадбирни ташкил этишда Caravan Group ресторанлар тармоғи ҳам иштирок этади.
Фестивалнинг асосий тадбирлари 21 мартда Cinara’s ресторанлар мажмуида ўтказилади. Бу ерда Франциялик бош ошпаз Жерар Канья ва унинг ёрдамчиси Элоиза Монзиес иштирокида зиёфат уюштирилади.
Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ушбу тадбир олдидан ўзининг фейсбукдаги саҳифасида викторина ўтказмоқда. Унинг ғолиби француз ошхонасининг “Goût de/Good France” фестивалининг бош воқеасига 2 кишилик таклифнома олади.