Ўзбекистонда француз тили педагоглари тренерлик ҳам қиладилар

Дата: 17:03, 10-11-2015.

Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Франциянинг элчихонаси ва мамлакат халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида француз тили ўқитувчи-тренерлари тармоғи яратилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Элчихонадан маълум қилишларича, ушбу мақсадда Ўзбекистон ҳудудларида семинарлар ўтказилди, улардан бири Урганч шаҳрида ўтказилди. Унда Хоразм вилоятидан 50 атрофида француз тили педагоглари иштирок этди.

Тадбирда тренерлар сифатда Франциялик услубчи Элоди Рессуш ва Безансон шаҳри (Франция) Амалий лингвистика маркази эксперти Жан-Кристоф Дельбанд қатнашдилар.

2016 йилда “Ўқитувчи бўлиш-тренер бўлиш демакдир” семинарида қатнашаётган педагоглар француз тили ва француз тили ўқитиш услубиятидан мамлакат ҳудудларида тренинглар ўтказадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: